“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” “Uzbekneftegaz GTL” заводининг қурилиш ва ишга тушириш-созлаш олди ишлари ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш олди ишлари билан танишди.

Марказий Осиёда энг йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлиши кутилаётган ушбу заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида нималар бажарилаётгани ва қандай камчиликлар мавжудлиги батафсил ўрганилди.

Бошқарув раиси “Uzbekneftegaz GTL” заводининг қурилиш ва ишга тушириш олди ва созлаш ишлари жараёнларида ишчи-ходимлар, мутахассисларнинг ўз ишларига фидойилиги натижасида лойиҳа узлуксиз давом эттирилганини эътироф этди.

Бундан ташқари, коронавирус пандемияси бўлишига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этганлиги ва бунга меҳнаткаш ишчи-ходимларнинг қаҳрамонликлари сабаб экани алоҳида таъкидланди.

Бошқарув раиси қурилиш ишларида Бош пудратчи бўлган “ENTER Engineering” компаниясининг масъуллари билан учрашиб, ишчилар учун яратилган мавжуд шароитларни ўрганди.

Айнан ишчиларнинг овқатланиши, ҳордиқ чиқаришлари ва ишлашлари учун қўшимча тарзда яратилган шароитлар кўриб чиқилди ва уларнинг муаммоли масалалари ўрганилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Uzbekneftegaz GTL” заводидаги бир қатор ускуна ва технологик қурилмаларнинг ишга тушириш-созлаш олди ишлари бажарилиши жараёнлари ҳолати билан ҳам яқиндан танишди.

Ушбу жараёнда ускуналарни ишга тушириш ва эксплуатация қиладиган персонални тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳа доирасида ишларни жадаллаштириш ва муваффақиятли якунлаш юзасидан зарур бўлган топшириқлар берилди.

Айни вақтда, лойиҳа доирасида 92,5 фоизга, шу жумладан, қурилиш-монтаж ишлари деярли бажарилган бўлиб, қурилиш майдонида 13,1 мингдан зиёд ишчи-ходимлар ва 1000 га яқин махсус техникалар иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу завод ишга тушгач, йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|