“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводига ишга қабул қилиш учун талабалар ўртасида танлов имтиҳони ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган, умумий қиймати 3,6 млрд долларлик “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, қурилмалар босқичма-босқич ишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

Ушбу технологик жараёнлар билан бир қаторда заводнинг кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бу борада маҳаллий олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилган.

Завод учун муносиб кадрларни саралаб олиш мақсадида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти талабалари учун танлов имтиҳони бўлиб ўтди. Унда олтита таълим йўналиш бўйича таҳсил олаётган қарийб 400 нафар талаба иштирок этди.

Танловнинг биринчи босқичида талабалар таълим йўналишлари бўйича ёзма имтиҳондан ўтказилди. Ёзма имтиҳондан мувофаққиятли ўтган талабалар учун иккинчи босқичда оғзаки суҳбат бўлди.

Мазкур имтиҳон натижаларига кўра сараланган талабалар заводнинг кадрлар захираси таркибига киритилиши ва ўқув йили сўнггида танлов асосида ишга қабул қилиниши белгиланган.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|