“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводининг қозонхоналари ишга туширишга шай ҳолатга келтирилди

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, қурилмаларни ишга тушириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 3 мартида “Uzbekneftegaz GTL”заводига ёқилғи гази қабул қилинди. Ёқилғи гази қабул қилингач, заводнинг қозонхоналарини ишга тушириш учун тайёрлаш ишлари амалга оширила бошланди.

Заводнинг қозонхоналари учун қозон озуқа сув қувурлари монтаж қилинди ва уларни кимёвий тозалаш ишлари муваффақиятли якунланди.

Кимёвий тозалаш ишлари “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “ЕРС” пудратчиси – “Enter Engineering Pte. Ltd.”, шунингдек Испаниянинг “Solarca” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Кимёвий тозалаш ишлари замонавий ва юқори аниқликдаги ускуналарни ишга туширишдан аввал амалга ошириладиган мажбурий тадбир саналади. Кимёвий тозалаш ишлари тизимни емирувчи коррозия ва ҳар қандай қум-зарраларни ускунага тушишининг олдини олади. Ушбу тадбир ускуналарни ишлатиш жараёнида юзага келадиган муаммолар хавфини бартараф этишда муҳим омил ҳисобланади.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|