“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи ва “Толимаржон” ИЭС ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“GTL” заводи ва “Толимаржон” ИЭС ўртасидаги ҳамкорлик англашуви доирасида “Uzbekneftegaz GTL” заводи мутахассисларининг бир гуруҳи “Толимаржон” иссиқлик электр станциясига билим ва тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюришди.

“Толимаржон” ИЭСнинг тажрибали муҳандислари “GTL” заводи мутахассисларига станциянинг ишлаб чиқариш фаолияти, станцияда ўрнатилган ускуна ва жиҳозлар, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтишди.

Ҳамкорлик доирасида “Толимаржон” ИЭС мутахассисларини “GTL” заводининг электр таъминоти тизими ва электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириш ва тажриба алмашуви режалаштирилган.

Маълумот учун: “Uzbekneftegaz GTL” заводида иккита Буғ турбина қуримаси ўрнатилган. Ушбу қурилмалар ишга туширилганидан сўнг, буғдан заводнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун электр энергия ишлаб чиқарилади. Шу тариқа минтақавий электр тармоқлари тизимига маълум бир миқдорда қўшимча электр энергиясини етказиб бериш имконияти мавжуд бўлади. “GTL” заводидаги буғ турбина қурилмаларининг умумий ўрнатилган қуввати 90 МВтни ташкил этади.

“Uzbekneftgaz GTL” Ахборот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|