“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводида ёнғин хавфсизлигини таъминловчи замонавий ускуналар ўрнатилди ва ишга тайёр ҳолатга келтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, “Uzbekneftegaz GTL” заводида айни пайтда қурилмаларни ишга тушириш, монтаж қилиш, созлаш жараёнлари амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларни амалга оширишда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги қатъий назоратга олинган.

Хусусан, 2017 йилда “Uzbekneftegaz GTL” заводида Саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳофазаси бўлими ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан, “GTL” заводида портлаш ва ёнишга юқори хавф борлигини инобатга олган ҳолда, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда заводда маҳаллий ва халқаро меъёрлар талабларига мувофиқ, ёнғин хавфсизлигини таъминловчи замонавий ускуналар ўрнатилди ва ишга тайёр ҳолатга келтирилди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводида ёнғин хавфсизлиги техник комиссиясини тузиш, масъул шахсларни тайинлаш, кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳларини ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Доимий равишда ходимлар билан йўриқномалар ва машғулотлар ўтказилмоқда. Бундан ташқари, заводда ёнғин хавфсизлиги хизматини ташкил қилиш ва жиҳозлаш мақсадида, ФВВ билан биргаликда ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, лойиҳада пудратчи ташкилотлар ходимлари 12 мингдан ошади. Ишлар халқаро стандартлар меъёрий талаблари ҳамда нефть ва газ саноати соҳасидаги корхоналарда “Саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология бошқарувининг ягона тизими” раҳбарий ҳужжатларининг талаблари асосида назорат қилинмоқда.

Лойиҳани хавфсиз ишга тушириш бўйича завод мутахассислари ушбу соҳани мукаммал эгаллашлари учун чет элда иш ўрганишди ва тажриба алмашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти лойиҳани ишга тушириш олди ва ишга тушириш ишларини хавфсиз якунлаш бўйича ўзларининг тавсияларини бериб келишмоқда.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бош мутахассиси Ж.Тиркашов тайёрлади.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|