“Ўзбекнефтгаз”:“Uzbekneftеgaz GTL” заводининг ўт олдириш тизими синовлари муваффақиятли якунланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Uzbekneftegaz GTL” заводининг қозон қурилмалари ёндиргичларининг ўт олдириш тизимининг якуний синови заводнинг қозон қурилмаларида муваффақиятли якунланди.

Синов давомида ўт олдириш тизими, ёниш жараёни ва уларнинг ишлашини функционал синови амалга оширилди.

Мазкур ишлар “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “ЕРС” пудратчиси – “Enter Engineering Pte. Ltd.” ва Кореянинг “Uzbekneftegaz GTL” заводи учун қозон қурилмаларининг ишлаб чиқарувчиси – “Welcron Kangwon Co, Ltd.” компаниясининг мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёндиргичларнинг синов ишлари якунланиши билан қурилмада уларни тўлиқ кимёвий тозалаш ишлари бошланди. Қозон қурилмаларида кимёвий тозалаш ишлари якунлангач, уларни ишга тушириш, лойиҳавий ишлаш режимига чиқариш ҳамда завод эҳтиёжлари учун буғ ишлаб чиқариш бошланади.

Заводда ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишлари фаол суръатларда давом этмоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|