“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 24 нафар аёл ишчилар ҳуқуқий саводхонлик курсларида иштирок этишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолият олиб бораётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш мақсадида Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Бошқарув раисининг топшириғи билан Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан тизимдаги ҳар бир корхонада фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган семинарларни мунтазам ўтказиб борилиш ҳолати қатъий назоратга олинмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган аёллар Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган “kurslar.huquqiyportal.uz” электрон платформасида жойлаштирилган бепул онлайн ўқув курсларга жалб этилмоқда. Ушбу бепул онлайн ўқув курслари Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сон қарори билан тасдиқланган Дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Муборак газни қайта ишлаш заводида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун ҳам ушбу электрон платформадан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида kurslar.huquqiyportal.uz сайтидан фойдаланиш тўғрисида батафсил маълумот ва билимлар берилди.

Ушбу курслар 5 та дарсдан иборат бўлиб, уларда гендер тенглиги, аёлларга жазоларни қўллашдаги чекловлар, ипотека кредити учун расмийлаштириладиган ҳужжатлар, пенсияга чиқиш тартиби, меҳнат билан боғлиқ муносабатлар, арзон уй-жойлар учун имтиёзли ипотека кредитининг олиш тартиблари ўргатилади.

Шунингдек, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, Ҳимоя ордерини бериш тартиби бўйича ҳам маърузалар ўқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|