December 15, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Корхона ва бошқармаларда ёқилғи энергия ресурсларини иқтисод қилишда устувор вазифалар белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхонларида ёқилғи энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича тизимли дастурлар ва чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётни энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4779-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Жорий йилда ёқилғи энергия ресурсларини тежаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган 11 ой мобайнида 21,173 млн кВт*с электр энергияси, 19,838 млн куб метр ёқилғи гази ва 300 тоннага яқин нефть маҳсулотларини иқтисод қилинишига эришилди.

2022 йилда 24,7 млн кВт*с электр энергияси, 21,8 млн куб метр ёқилғи гази ва 327 тонна нефть маҳсулотларини иқтисод қилиш ражалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 дан ортиқ турли қувватли қуёш панелли кўча ёритиш прожекторлари, 35 дан ортиқ қуёш сув иситгичлари ва 20 дан ортиқ турли қувватли фото электр станцияларини ўрнатишга қаратилган устувор вазифалар ва мақсадлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари жойларда энергия тежамкор технологияларни фойдаланиб ишга тушириш юзасидан 50 га яқин частота ростлаш қурилмалари ўрнатилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|