“Ўзбекнефтгаз”: 630 бош йирик шохли “Голштен-фриз” зотли қорамол очиқ аукцион савдолари орқали сотилади

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тассаруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг соҳага оид бўлмаган активлари аукцион савдолари орқали сотиш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Навбатдаги очиқ аукцион савдоларига Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли жами 630 (олти юз ўттиз) бош йирик шохли “Голштен-фриз” зотли қорамол мулкий мажмуа сифатида қўйилади. Унинг бошланғич баҳоси – 6 303 182 500 (олти миллиард уч юз уч миллион бир юз саксон икки минг беш юз) сўмни ташкил этади.

Ушбу қорамоллар аукцион тартибида, қуйида келтирилган шартлар асосида сотилади:

• Қорамоллларни топшириш-қабул қилиш жараёни тарозида ўлчаш йўли билан амалга оширилади;

• Чорвачилик комплексида фаолият юритаётган ишчи ва хизматчиларни иш билан таъминлаш масаласи кўриб чиқиш харидор зиммасида қолдирилади.

Аукцион савдосида иштирок этиш истагидаги талабгорлар диққатига!

Аукцион савдолари Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Шўртан қишлоғида жойлашган “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” мажлислар зали манзилида бўлиб ўтади. Аукцион савдолари 2021 йил 31 август куни соат 11:00 да ташкил қилинади.

2021 йил 31 август куни аукцион савдолари бўлиб ўтмаган ЛОТ бўйича 2021 йил 7-, 14-, 21-сентябрь кунлари такрорий аукцион савдолари ташкил қилинади.

Аукцион савдоси ғолибига 10 кунлик муддат ичида олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни тўлаш тартиби ва муддати олди-сотди шартномасида белгиланади.

Аукцион савдоларида иштирок этиш талабгорлардан савдоларда иштирок этиш учун белгиланган шаклдаги буюртманомалар “Аукцион ташкилотчиси” тамонидан (Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Шўртан қишлоғи манзили бўйича) аукцион хабарномаси эълон қилинган кундан бошлаб “Аукцион” савдоси ўтказилиши белгиланган санаси кунидан бир кун олдин бўлган муддатга қадар (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) қабул қилинади.

Аукцион савдолари иштирокчиларидан қуйидагилар талаб этилади:

• “Аукцион ташкилотчиси” билан тузиладиган закалат пули тўғрисидаги келишув шартномаси асосан мулк бошланғич баҳосининг 10 % миқдорида закалат пулларини тўлашлари;

• жисмоний шахслардан паспорт нусхаси;

• юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома, устави нусхаси ва савдода қатнашувчи ишончли вакил учун тасдиқланган ишончнома тақдим этилиши сўралади.

Закалат тўлови учун реквизитлар: “BEST AUKSION SAVDO” масъулияти чекланган жамияти, СТИР: 305300366, МФО: 00115, банк: “Қишлоқ қурилиш банк “ АТИБнинг Бухоро минтақавий филиали, ҳ/р: 20208000300842711002.

“Аукцион ташкилотчиси”: “BEST AUKSION SAVDO” масъулияти чекланган жамияти.

Буюртмаларни қабул қилиш ёки қўшимча маълумотлар учун манзил: Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўча. 29-уй (1-қават).

Тел:+998 91 414-97-00. E-mail:bas savdo@ mail.ru Гувоҳнома № 576174

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|