“Ўзбекнефтгаз”: “Қарши нефть базаси”даги сиғимлар, тарозилар, сатх-ўлчагичлар рақамлаштирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4699-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Ахборот коммуникацион технологиялар департаменти томонидан нефть ва газ объектларини рақамлаштириш ва ахборотлаштириш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ахборот коммуникацион технологиялар департаменти томонидан “Қарши нефть база” МЧЖга замонавий электрон темир йўл тарози ҳамда мавжуд вертикал ва горизонтал сиғимларга сатх-ўлчагичларини ўрнатиш, назорат қилиш ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизимини жорий этиш жараёни ўрганилди.

Айни пайтда замонавий электрон темир йўл тарозиси ўрнатиш ва нефть маҳсулот паркларида маҳсулотларнинг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизимини (АСКУНН) жорий этиш бўйича зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Ўрганишлар давомида нефть база ҳудудида ўрнатилиши мўлжалланаётган темир йўл тарозиси, операторлар хонаси жойлашиши ва керакли таъмирлаш ишлари олиб бориш ва корхонанинг қурилиш, таъмирлаш бўйича техник мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Келгусида замонавий электрон темир йўл тарозиси ўрнатилиб, нефть маҳсулот паркларида нефть маҳсулотларининг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизимини (АСКУНН) тўлиқ жорий этилгандан сўнг бухгалтерия тизимининг 1-С дастурига боғланиб, нефть маҳсулотлари қабул қилиниши, сақланиши ва истеъмолчиларга тарқатилиши тўғридан-тўғри онлайн тизимида амалга оширилади.

Бу эса, тезкор оператив хисоб-китоб ҳамда инсон омилидан фарқли равишда юқори аниқлик билан амалга ошади.

Бундан ташқари, нефть маҳсулотлари ҳақиқий қолдиқлари ҳамда нефть маҳсулотлари қабул қилиниши ва тарқатилиши тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий диспетчерлик хизматига тўғридан-тўғри онлайн режимида узатилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|