“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар АҚШ компаниясининг углеводород захираларини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш бўйича сертификатига эга бўлишди

Бош саҳифа Русский

Россиянинг Москва шаҳрида жорий йилнинг 30 августидан 3 сентябрига қадар Углеводород хом ашёси ресурсларини ҳисоблаш ва бошқаришнинг халқаро тизимига (PRMS) киритилган ўзгартиришларга бағишланган тренинг курслари ўтказилди.

Ушбу ўқув курслари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва АҚШнинг “ДеГольер энд МакНотон Корп.” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Ўзбекгеофизика” АЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ ва Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти мутахассислари иштирок этишди.

Мутахассислар тренинг давомида углеводород захираларини ҳисоблашнинг “PRMS” ва “SEC” халқаро стандартларини жаҳонда қўлланилиши бўйича олиб борилаётган ишлар, халқаро аудиторлик компаниялари томонидан захиралар ҳисобини юритишдаги асосий мезонлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Тренинг курслари қизғин баҳс-мунозаралар, тажриба алмашинувлар ва муҳокамалар тарзида олиб борилди. Тренинг якунида иштирокчилар тест синовларидан ўтказилди ва ижобий натижа кўрсатган иштирокчиларга углеводород захираларини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш бўйича сертификатлар тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|