“Ўзбекнефтгаз”: Россиянинг “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси билан ўзаро англашув Меморанди имзоланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Россиянинг “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси билан биргаликда углеводородлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш масаласи устида иш олиб бормоқда.

Бугун, 18 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегациянинг Москва шаҳрига қилган ташрифи доирасида “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти ва самарадорлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кейинги босқичи муҳокама қилинди.

Россиянинг юқори технологик маҳсулотларни етказиб беришни молиялаштириш, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашга қаратилган хизматларни кўрсатиш учун кредит линиясининг очилиши муҳим воқеа эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув давомида томонлар келишилган мақсадларни амалга оширишнинг кейинги босқичлари ва белгиланган муддатлари тўғрисида ўзаро англашув Меморандумини имзолашди.

Меморандум Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурини амалга оширишни молиялаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Лойиҳанинг мақсади, мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини етарли миқдорда энергия ресурслари билан таъминлашдан иборат.

Маълумот учун: “ВЭБ.РФ” – бу Россия Федерациясининг Давлат ривожланиш корпорацияси бўлиб, унинг асосий вазифаси Россиянинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишдир. “ВЭБ.РФ” тижорат банклари билан ҳамкорликда инфратузилмани, саноатни, ижтимоий соҳани ривожлантириш, технологик салоҳиятни мустаҳкамлаш ва одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳаларни молиялаштиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|