“Ўзбекнефтгаз”: Латвиянинг “Shipleаrt ” компанияси Бошқаруви раиси билан учрашув ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ ва Латвиянинг “Shipleаrt” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, “Shipleаrt” компанияси 2011 йилда ташкил этилган “AP Holding” компаниялар гуруҳига киради. 2021 йил июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасининг Европа бюроси ҳисобланади.

Унинг вазифаси Латвия ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шу жумладан, биржа савдо механизмларидан фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат. Ушбу компания Латвия иш берувчилар конфедерацияси, Латвия савдо-саноат палатаси, шунингдек, Латвия-Ўзбекистон ишбилармонар ҳамкорлиги кенгашининг аъзоси ҳамдир.

Учрашувда Латвия томони “Ўзбекнефтгаз” AЖ фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари билан таништирилди.

Ўз навбатида, хорижий томон миллий оператор томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кенг ассортиментини ва сотув бозорларини кенгайтиришга, “Ўзбекнефтгаз” AЖ ўтказадиган тендерларда иштирок этиш учун янги харидор ва етказиб берувчиларни топишга ёрдам беришга тайёрлигини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон томони “Shipleаrt” МЧЖга икки компания ўртасида потенциал ҳамкорликни ривожлантириш ва ўрнатишга қизиқиш билдиргани учун ўз миннатдорчилик билдирди.

Учрашув якунида томонлар “Ўзбекнефтгаз” AЖнинг Европа бозорларидаги экспорт салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, моддий-техник таъминотни яхшилаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|