March 16

“Ўзбекнефтгаз”: “Schlumberger Oilfield Central Asia” компанияси билан музокаралар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамиятда рақамлаштириш, илғор замонавий технологияларни жорий этиш ва конларни ишлатиш йўналишида жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш ҳамда истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари Рустам Шеров ва “Schlumberger” компаниясининг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги Бош директори Фокс Роберт ва Ҳудудий менежери Марина Тринка ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар жорий лойиҳаларнинг ҳолати, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди ва келгусида амалга ошириладиган режаларни белгилаб олишди.

Эслатиб ўтамиз, 2020–2021 йилларда “Schlumberger” компаниясининг дастурий таъминотлари ёрдамида 108 та коннинг геологик, 34 та коннинг гидродинамик, 19 та коннинг тармоқ моделлари яратилиб ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2021 йил учун ишлаб чиқилган геологик-техник чора-тадбирлар “Schlumberger” компанияси томонидан экспертизадан (аудит) ўтказилди ва ижобий хулоса олинди. Бундан ташқари, 2022 йилга мўлжалланган геологик-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун “Schlumberger” компанияси жалб этилган бўлиб, бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|