November 16, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Конлардаги технологик жараёнларни бошқариш мақсадида 24 та экрандан иборат видеодевор ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда ахборот технологиялари инфратузилмасини яхшилаш орқали маълумотлар алмашишнинг тезкорлигини таъминлаш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли объектларга 25 дона “RJ45” туридаги тармоқ розеткалари, 145 дона видеокузатув камералари ўрнатилган.

Бошқарма конларида Технологик жараёнларни бошқариш тизимини (АСУТП) жорий этиш бўйича 1 дона видеодевор (24 дона экрандан иборат), 95 дан ортиқ назорат ўлчов қурилмалари ўрнатилган ва ишга туширилмоқда.

Бошқармага қарашли объектларида бугунги кунгача жами 1770 метр “UTP” туридаги тармоқ кабели ва 1000 метр оптик толали кабел ётқизилган.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаб чиқариш кўрсаткичларига оид маълумотларни йиғувчи ва қайта ишловчи “SCADA” автоматлаштирилган тизими жорий этилди.

Бошқармада 363 дона замонавий компьютер, 32 дона ноутбук, 87 дона принтерлар мавжуд бўлиб, компьютер билан таъминланганлик даражаси 80 фоизни ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|