“Ўзбекнефтгаз”: Россиянинг “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси билан 650 миллион долларлик ўзаро англашув Меморандум имзоланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Россиянинг “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси билан биргаликда углеводородлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш масаласи устида иш олиб бормоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятининг Москвага ташрифи доирасида “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти ва самарадорлигини алоҳида таъкидладилар.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган биринчи қадам Россиянинг юқори технологик маҳсулотларини етказиб беришни молиялаштириш, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашга қаратилган хизматларни кўрсатиш учун кредит линиясининг очилиши эди.

Учрашув давомида томонлар келишилган мақсадларни амалга оширишнинг кейинги қадамлари ва белгиланган муддатлари тўғрисида ўзаро англашув Меморандумни имзолашди.

Меморандум Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурини амалга оширишни молиялаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Лойиҳанинг мақсади – мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини етарли миқдорда энергия ресурслари билан таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Меморандум 650 млн доллар миқдорида кредит линия ажратиш бўйича индикатив шартларни келишиш учун имзоланди

Маълумот учун: “ВЭБ.РФ” – бу Россия Федерациясининг Давлат ривожланиш корпорацияси бўлиб, унинг асосий вазифаси Россиянинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишдир. “ВЭБ.РФ” тижорат банклари билан ҳамкорликда инфратузилмани, саноатни, ижтимоий соҳани ривожлантириш, технологик салоҳиятни мустаҳкамлаш ва одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳаларни молиялаштиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|