“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар халқаро бизнесни ривожлантириш ва хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида “Virtual Energy Exports 2020” да иштирок этди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 28 сентябр куни "Ўзбекнефтгаз" АЖни халқаро бизнес муҳитига янада интеграциялаштириш ва амалга оширилаётган салоҳиятли лойиҳаларни намойиш этиш, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида “Energy Industries Council EIC” кенгаши томонидан ташкил этилган онлайн-видеоконференцияда иштирок этди.

Конференцияда "Global имкониятлар - Global Opportunities (GO)" ва "Экспорт ва савдонинг ўсиши - Growing Exports & Trade (GET)" асосий мавзу бўлиб хизмат қилди.

Ушбу мулоқот доирасида, шунингдек “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг айни пайтдаги фаолияти, яқин келажакдаги мақсадлари, нефть-газ тармоғини трансформациялаш, ҳамда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу конференцияда ҳар йили 345 та хорижий компаниялардан 977 делегатни ва 60 та компаниядан 109 маърузачи иштирок этади.

Буюк Британия элчихонаси координаторлигида ўтган конференцияда Ўзбекистондаги турли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам қатнашишди.

Таъкидлаш керакки, “EIC” – Буюк Британия тажрибасидан кенг фойдаланишга қаратилган конференция ва кўргазма бўлиб, 1943 йилда нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган, улар бутун дунё бўйлаб энергетика саноатига товарлар ва хизматлар етказиб беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|