“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ходимлари “МҲХС асослари” курсларини муваффақиятли якунлашди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4611-сонли қарори асосида “Ўзбекнефтгаз” AЖ молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари(МҲХС) бўйича тизим корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни шакллантиришга босқичма-босқич ўтишни бошлади.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев топшириғи билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 2020 йил октябридан бошлаб иқтисодий хизмат мутахассислари учун МҲХС бўйича тайёргарлик курслари ташкил этилди.

4 ой давомида иқтисодий хизмат мутахассислари МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойилларини ва МҲХС талабларининг миллий бухгалтерия стандартидан фарқларини ўзлаштиришди.

Иқтисодий хизмат мутахассислари томонидан олинган билимларни мустаҳкамлаш учун 2021 йил мартидан май ойигача “Profi training” бизнес мактаби мутахассисларини жалб қилган ҳолда масофавий ўқитиш ташкил этилди.

Пандемия билан боғлиқ мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 3 ой давомида масофавий ўқув курслари ўтказилди. Ўқув семинари интерфаол шаклда бўлиб ўтди: муаммоли масалалар бўйича мунозаралар, муайян вазиятларни муҳокама қилиш, амалий вазифаларни бажариш. Ушбу курснинг муваффақиятли якунлаши натижасида Бухоро НҚИЗнинг 16 нафар ходими “МҲХС асослари” курсларини муваффақиятли тугатганликлари тўғрисида “Profi training” бизнес мактабининг сертификатлари билан тақдирландилар.

Муҳим жиҳати шундаки, Бухоро НҚИЗ иқтисодий хизматининг 5 нафар мутахассисидан уч нафари Омон Паноев, Қудратилло Тўймуродов, Ўткир Aҳмедов синов имтиҳонини муваффақиятли топшириб, МҲХС бўйича халқаро мутахассис мақомини берувчи Халқаро молиявий ҳисобот дипломи(DipIFR)ни олишди.

Тренинг давомида олинган кўникмалар Бухоро НҚИЗ ходимларига молиявий ҳисобот бўйича дастлабки билимларга эга бўлиб, МҲХС асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлашга имкон беради.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611-сонли қарори билан 2021 йил 1 январдан бошлаб манфаатдор бўлган юридик шахслар (акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар сифатида таснифланган юридик шахслар) МҲХСни мажбурий қўллашга ўтадилар ва 2021 йил охиригача ушбу юридик шахслар бухгалтерия хизматини МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган 3 нафардан кам бўлмаган мутахассис билан таъминлаши шарт.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|