January 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида рақамлаштирилган Автосарой, АЁҚШ ва АГҚШ барпо этилмоқда

Бош саҳифа Русский

2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Газли газни қайта ишлаш заводида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Натижада заводда газни қуритиш қурилмаси ва йиллик қуввати 80 минг тонна газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш ва 37,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқариш қурилмалари қуриб, ишга туширилди.

Янги заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳажмлари кўпайтирилгач, маҳсулотларни транспортировкаси учун шарт-шароитлар яратиш зарурияти туғилди. Шу сабаб 2021 йилнинг ноябрь ойида Бошқарув раисининг топшириғи билан заводда барча қуллайликларга эга замонавий Автосарой, АЁҚШ ва АГҚШ лар ҳам барпо этиш ишлари бошланди.

Қурилиш ишлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан амалга оширилмоқда.

Автосарой жами 120 дан ортиқ автомототранспорт воситалари ва махсус техника ҳамда механизмларга хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

АЁҚШ ва АГҚШлар автоматик рақамлаштирилган режимда ишлайдига қурилмалар билан жиҳозланади. Барча қурилмалар хавфсизликни таъминловчи назорат ўлчов асбоблари билан таъминланади.

Ўрнатиладиган рақамлашатирилган коллонкалар марказлаштирилган назорат тизими ва хайдовчиларни идентификация қилиш тизимларига уланиши кўзда тутилган.

Айни пайтда 3.763 гектар майдонда барпо этилаётган автосарой қурилишининг 70 фоиз ишлари якунланди.

Бу ерда автоматлаштирилган тизимни йўлга қўйиш натижасида шаффофлик таъминланиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган талон-тарожликларнинг олди олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|