“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация аъзолари ва J. P. Morgan банки вакиллари учрашишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йил 29 сентабр куни Тошкентда “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида очилган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев J. P. Morgan`нинг Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Тимур Кунанбаев билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, J. P. Morgan − 2,5 триллион долларлик активларга эга бўлган, узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган ишончли банк бўлиб, унинг асосий фаолият йўналишлари хусусий мижозлар ва компанияларга хизмат кўрсатиш, инвестиция фаолияти, тижорат хизматлари, активларни бошқариш, чакана савдо ва бошқалардан иборатдир.

Музокаралар давомида томонлар мамлакатнинг нефть ва газ саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, трансформациялар, маъмурий ва таркибий ўзгаришлар, шунингдек, давом этаётган ишларнинг инвестиция жозибадорлигига таъсирини муҳокама қилишди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдирганини қайд этди.

Музокаралар якунида томонлар кенг кўламли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма ишларнинг янги йўналишларини қидириш бўйича мунтазам мониторинг ўтказишга қарор қилишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|