December 3, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати тубдан ўзгарди. Ишчи-ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва замонавий қурилмаларни қуриш билан бир қаторда аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимидаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Газли газни қайта ишлаш заводининг “Учқир” мажмуасида жойлашган Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасига 2 дона қўшимча иссиқлик алмаштиргич аппаратини ўрнатиш ва монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Унинг лойиҳавий ҳужжатлари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини стандарт талаблари даражасида бўлиши ва қурилманинг газни қайта ишлаш қувватларини оширишдан иборат.

Лойиҳага асосан 2 дона қўшимча иссиқлик алмаштиргич аппарати, зарурий моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарнинг ички имкониятларидан ажратилди.

Айни пайтда иссиқлик алмаштиргич ускуналари “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖда синовдан ўтказилиб, қурилмага ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қурилиш монтаж, техник диагностика ва синов ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводининг “Учқир” мажмуаси, Бухоро вилояти, Ромитон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси йилига 4,5 млрд метр куб газни қайта ишлаб, 80,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда 37,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўжалланган.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|