“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳасига оид касб стандартлари ишлаб чиқилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига мувофиқ нефть ва газ соҳасига оид касб стандартлари ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, шу пайтга қадар энг эҳтиёж юқори бўлган энергетика сохасига таалуқли 33 та касб стандартлари ишлаб чиқилди. Шундан, нефть ва газ соҳасининг 17 тага яқин касблари бўйича касб стандартлари яратилди.

Бундан ташқари, Ташкилий ривожлантириш ва персонални рағбатлантириш бўлими томонидан 5 та – “Бурғиловчи ёрдамчиси”, “Нефт ва газ қудуқлари оператори”, “Нефть ва газни қайта ишлаш бўйича оператор”, “Нефть ва газ ускуналарини таьмирлаш бўйича чилангар” ва “Нефть маҳсулотларни тақсимлаш бўйича ишчи” касб стандартлари ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|