April 4

“Ўзбекнефтгаз”: Соҳа олимларининг илмий ишлари жамланмаси чоп этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг муҳим соҳаси бўлган нефть ва газ саноатини ривожлантиришда халқаро талабларга жавоб бера оладиган илмий-лойиҳаларнинг ўрни муҳимдир. “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ республика нефть ва газ тармоғининг илмий-лойиҳалаш вазифаларини ҳал қилиш йўлида олим ва мутахассисларнинг юксак илмий-техник салоҳияти ва бой тажрибасини бирлаштиради.

Ҳозирги кунда жамиятнинг илмий салоҳиятини ошириш, илмий-техникавий фаолият натижаларини оммалаштириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Эришилган ютуқларни ёритиш ва ёш мутахассисларни илмий ишларга кенг жалб қилиш мақсадида, Жамият томонидан “Нефть ва газ конлари геологияси, конларни ўзлаштириш, тайёрлаш ва ривожлантириш, нефть ва газни қайта ишлаш, иқтисодий тадқиқотлар ва саноат хавфсизлиги” мавзусидаги "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" АЖ Илмий ишлар тўплами (1-китоб) чоп этилди.

Тўпламнинг биринчи сонида илмий ишларда мутахассисларнинг нефть ва газ саноати турдош тармоқларининг долзарб масалалари, шу жумладан, конларни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, нефть ва газни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш объектлари ишини тартибга солиш ҳамда нефть-кимё маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқиш технологиялари бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларини акс эттирган жами 58 та мақоласи киритилган.

Мақола муаллифлари – соҳа бўйича долзарб муаммоларни ҳал этиш устида иш олиб бораётган олимлар ва ёш мутахассислардир.

Илмий ишлар асосан нефть ва газ конларининг геологияси, конларни ўзлаштириш, нефть ва газни тайёрлаш ва қайта ишлаш, иқтисодий тадқиқотлар ва саноат хавфсизлиги масалалари билан шуғулланадиган ходимларга мўлжалланган. Шунингдек, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг мутахассислари ҳамда илмий изланувчилари учун ҳам фойдали манбаалар тўпламидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|