“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ ва конденсат қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича 2 та лойиҳа якунланиб, фойдаланишга топширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ ва конденсат қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Қулбешкак” ва “Тумарис” конларидан табиий газ, конденсат қазиб чиқариш миқдорини ошириш ҳамда Газли газни қайта ишлаш заводидаги компрессор станциясини узлуксиз ишлашини таъминлаш орқали суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш миқдорини кўпайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, “Қулбешкак” (кичик купол) конидан табиий газ қазиб чиқариш миқдорини ошириш мақсадида 1-сонли йиғув жойини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа орқали 2 та янги бурғилашдан ишга тушириладиган қудуқ монтаж қилиниб, қувурлардаги газ сиқилишларининг олдини олиш, гидравлик қаршилик ва босимлар фарқининг камайтириш ҳисобига кунлик табиий газ қазиб чиқаришни сарфини кўпайтиришга эришилди.

Ҳозирги кунда ушбу конда умумий узунлиги 700 метр бўлган диаметри 426 мм лик табиий газ узатиш қувурини қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида кунига 50 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширилишига эришилди. Айни вақтда ушбу кондан қазиб олинадиган табиий газ миқдорини алоҳида ҳисобини юритиш мақсадида 1 дона вертикал сепаратор ва сарф ўлчаш жиҳозларини ўрнатиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, “Тўмарис” конидан қазиб олинадиган табиий газ миқдорини ошириш мақсадида 1-сонли газ йиғув пунктини кенгайтириш лойиҳаси ҳам амалга оширилди. Лойиҳа доирасида қўшимча 3 та янги бурғилашдан ишга тушириладиган қудуқлар монтаж қилинди. Шунингдек, ҳозирги кунда ишлаб турган 3 та қудуқни алоҳида ишлашини таъминлаш орқали қувурдаги газ сиқилишларининг олдини олиш, гидравлик қаршилик ва босимларни фарқини камайтириши ҳисобига кунлик 50 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш миқдорини кўпайтириш мақсад қилиб қўйилган эди.

Айни пайтда ушбу лойиҳалар доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар якунланди.

Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2021 йилнинг январ-октябр ойлари давомида 3 771, 693 млн куб метр табиий газ, 75,770 минг тонна конденсат қазиб чиқарилиб, 14,044 минг тонна суюлтирилган газ аҳоли истеъмоли учун ишлаб чиқарилди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|