“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1 814 та мурожаат таҳлил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга ўтган йилда жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 814 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 424 таси (23%) юридик шахслардан ва 1 390 таси (77%) жисмоний шахслардан келиб тушган.

Шулардан,
• 926 таси (51%) электрон,
• 565 таси (31%) ёзма
• 323 таси (18%) оғзаки мурожаатлардир.

Уларда кўтарилган масалаларга кўра, 566 таси (31%) ишга кириш, 228 таси (13%) меҳнат муносабатлари, 176 таси (10%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 94 таси (5%) ёқилғи, 81 таси (4%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 77 таси (4%) газ таъминоти, қолган 592 таси (33%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, мурожаатлар асосан Қашқадарё вилоятидан 850 та (47%), Бухоро вилоятидан 292 та (16%), Фарғона вилоятидан 67 та (4%), Жиззах вилоятидан 51 та (3%) ҳамда Тошкент шаҳрида 215 та (12%) яшовчи фуқаролардан келиб тушганлигини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 1 814 та мурожаатдан, 604 таси қаноатлантирилган, 1 187 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 8 таси рад этилган, 15 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 946 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 931 таси ижроси таъминланди, 15 таси кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 36 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчасининг ижроси таъминланган.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 455 та онлайн маслаҳатлар берилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|