“Ўзбекнефтгаз”: “Тахиатош нефть базаси”да куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ шу кунга қадар сиғимлар тозалаш режа-жадвалига асосан 38 дона сиғимлар тозаланди. Сиғим ости сувлари чиқариб ташланди, трафарет ва огоҳлантирувчи ёзувлар янгиланди. Сиғимларга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари шунингдек сиғимлар боғи марзалари қайта таъмирланиб, талаб даражасига келтирилди.

Нефть база ва унинг филиалларидаги нефть маҳсулотларини вагон-цистерналардан тўкиб олиш насосхонасидаги насос ва двигателлари техник кўрикдан ўтказилди.

Шу билан бир қаторда электр энергия ва метрология асбоб-ускуналарини ўрнатилган тартибда “Ўзстандарт” агентлиги ўлчовидан ўтказилди. Технологик қувурлар жорий таъмирланди.

Мавсумга тайёргарлик жараёнларида 96 метр ёнғинга қарши сув қувурлари мукаммал таъмирланиб, марза ташқарисига чиқарилди. Гидрантлар созлиги текшириб чиқилиб, совуқ ўтмайдиган матолар билан ўралди.

Ўт ўчириш машиналари жорий таъмирдан чиқарилди. Ўт ўчиргичлар қайта тўлдирилиб, иссиқ хоналарга олиб кирилди. Автоёнилғикашлар яроқсиз автошина ва аккумуляторлари алмаштирилди. Алоқа ва электр тармоқлари таъмирланиб қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди. Сув насослари техник кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари, маъмурий ва қўшимча бинолардаги 9 дона модулли сув иситиш ускуналарини техник кўрикдан ўтказилди, ишчи-ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Тахиатош нефть базаси” МЧЖнинг бешта филиали мавжуд бўлиб, уларда 87 та ФЁТШ ва 3 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|