January 3, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Андакли” конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқарилмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тасарруфидаги “Андакли” конининг 5-сонли қудуғида олиб борилган қайта таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан қудуқда қатлам суви йўлини ёпиш ва қўшимча перфорация қилиш ишлари олиб борилгач, қудуқ ишга туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Андакли” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|