January 25, 2022

Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхоналарда қурилмалар ҳамда станциялар фаолияти вақтинча тўхтади

Бош саҳифа Русский

2022 йил 25 январь куни соат 11:00 да Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилганлиги сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг объектларида электр энергия кучланишида узилиш кузатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида Газли, Шўртан ва Муборак НГҚЧБлардаги 64 та конлар вақтинча фаолиятини тўхтатди, Устюрт ГҚЧБда муқобил электр энергиси мавжудлиги сабабли ишламоқда.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналардан – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 3 та газни қайта ишловчи завод (Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL”) фаолиятини тўхтатди ва электр энергия берилиши билан уларни иш режимига тушириш графиклари ишлаб чиқилди ҳамда Вақтинчалик Штаб ташкил этилди.

Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолига суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилмоқда, айни вақтда узилишлар мавжуд эмас.

14 та нефть базада ва Тошкент шаҳрида дизель ёқилғиси ва бензин маҳсулотларини тизимли етказиб берилмоқда ва 29 та мобил ёқилғи қуйиш шахобчалари иш фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари, Нефть базаларга барча корхона ва ташкилотларга кечаги кунги ўртача биржа нархидан келиб чиқиб бензин ва дизель ёқилғисини тўғридан-тўғри сотиш топшириғи берилди. Бугунги кунда 47 минг тонна бензин (20 кунлик), 144 минг тонна (4 ойлик) дизель ёқилғиси захираси мавжуд.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассалари алоҳида назоратга олиниб, қаерда дизель ёқилғисида узилишлар бўлса, Нефть базалар узлуксиз етказиб берилиши чоралари кўрилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхона ва ташкилотлари ўзларига юклатилган вазифани сўзсиз бажариш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади.

Ҳозирда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖнинг тегишли мутахассислари ҳамкорлигида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қўшимча расмий маълумотлар бериб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|