“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги технологик қурилмалар ва муҳандислик коммуникациялари мавсумга ҳозирланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 40 та технологик қурилма таъмирланди;

• 7 та қозонлар, 31та сиғим таъмирланди.

• 141 200 метр электр тармоқлари таъмирланди;

• 43 та трансформатор подстанция таъмирланди.

• 850 метр кабель эстакадалар таъмирланди.

• 150 метр сув тармоқлари таъмирланди.

• 7 та захирани автоматик улаш қурилманинг ишчи ҳолати текширилди.

Шу билан бирга асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 12 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси таъмирланди.

• 6 та паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаси таъмирланди.

• Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасидаги 3 та тармоғида регламент ишлари амалга оширилди.

• Сиқув компрессор станциясининг 4 та газ ҳайдаш агрегатида регламент ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда 2 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилмаларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмаларнинг сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|