January 7

“Ўзбекнефтгаз”: Ўта муҳим стратегик аҳамиятдаги тоифаланган объектларга хизмат кўрсатувчи корхонанинг фаолияти кенгайтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонаси 2018 йилда масъулияти чекланган жамиятига айлантирилди. Айни пайтда унинг таъсисчиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳисобланади.

Нефт ва газ соҳасида хизматлар кўрсатувчи “Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” МЧЖ дастлаб Муборак газни қайта ишлаш заводига технологик хизматлар кўрсатувчи унитар корхона сифатида ташкил этилган.

Бугунги кунда мазкур жамиятнинг фаолияти ўта муҳим стратегик аҳамиятдаги тоифаланган объектларга хизмат кўрсатиш билан чегараланмаган.

Хусусан, жамият томонидан умумқурилиш, демонтаж - монтаж, реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш каби кенг қамровдаги хизматлар қуйидаги йўналишларда ҳам кўрсатмоқда:

• қишлоқ хўжалигининг ирригация ва мелиорация тармоғида;
• нефт ва газ тармоғида;
• инфратузилма ва ижтимоий-социал объектларда;
• саноат – фуқаро қурилиши объектларида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Жамият ташкил топганидан то бугунги кунгача амалга ошириб келаётган самарали фаолияти ортидан иқтисодий рентабллиги барқарор, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида бой тажриба ва кўникмага эга ташкилот сифатида шаклланган.

Айни дамда жамиятда мувофиқлик сертификатлари эга бўлган 29 нафар электр, электр-газ, газ пайвандчилар, 11 нафар газ билан кесувчи, 63 нафар сантехник, электрик, чилангар ва изолировчиклар, 14 нафар қум оқими билан тозаловчи, 12 нафар ғишт терувчи ва бетон қўйувчи, 7 нафар замонавий эшик ва ром ясовчи, 19 нафар сувоқчи ва буёқчи, 16 нафар дизел ва авто-мото транспорт воситалари ҳайдовчилар ишлайди.

Улар томонидан хавфлилиги жиҳатдан 1-даражали ҳисобланган газни қайта ишлаш заводларининг технологик асбоб-ускуналарига доимий ва ўз вақтида техник хизматлар кўрсатиб келмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР:

С.Боймуродов тайёрлади