“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича эришилган натижалар

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан тизимидаги барча бошқарма ва корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти назорати остида амалга оширилган чора-тадбирларни олиб борилиши натижасида қуйидаги экологик натижаларга эришилди:

• 2017 йилда атмосфера ҳавоси ташламалари меъёрга нисбатан 55,5 минг тонна (26%) кам ташланган бўлса, йилдан-йилга бу кўрсатгич камайиб бориб, 2020 йилга келиб 21 минг тонна (14%) кам ташланганлиги кўриниб турибди. 2021 йил 6 ойда бу кўрсатгич меъёрга нисбатан 4,9 минг тонна (7%) кам ташланган.

• 2017 йилда оқова сувлар ташламалари меъёрга нисбатан 0,5 млн куб метр (2%) кам ташланган бўлса, йилдан-йилга бу кўрсатгич камайиб бориб, 2020 йилга келиб 16,5 млн мкуб метр (47,6%) кам ташланганлиги кўриниб турибди. 2021 йил 6 ойда бу кўрсатгич меъёрга нисбатан 9,2 млн куб метр (77,3%) кам ташланган.

• 2017 йилда чиқинди ташламалари меъёрга нисбатан 25,7 минг тонна (53,7 %) кам чиқарилган бўлса, йилдан-йилга бу кўрсатгич камайиб бориб, 2020 йилга келиб 22,9 минг тонна (52,8%) кам чиқарилганлиги кўриниб турибди. 2021 йил 6 ойда бу кўрсатгич меъёрга нисбатан 6,1 минг.тн (30,2%) кам чиқарилган.

• 2017 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида сув сарфидан фойдаланиш бўйича меъёрга нисбатан 29,0 млн куб метр (21,6%) кам ишлатилган бўлса, йилдан-йилга бу кўрсатгич камайиб бориб, 2020 йилга келиб 63,2 млн куб метр (61,8%) кам ишлатилганлиги кўриниб турибди. 2021 йил 6 ойда бу кўрсатгич меъёрга нисбатан 32,8 млн куб метр (64,2%) кам ишлатилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|