“Ўзбекнефтгаз”: Байрам олди кунлари ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан айни кунларда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ва нефть базалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Зеро, ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саҳоват кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан “Меҳр улашинг” акцияси доирасида Қоровулбозор тумани ҳокимияти вакиллари билан ҳамкорликда кўнгли кемтик инсонлар ҳолидан хабар олинди, уларга саховат ва мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Акция доирасида Қоровулбозор туманидаги “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюрилди. Байрам совғалари билан бир қаторда уларга турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, “Жиззах нефть база” МЧЖ ва унинг тасарруфидаги филиаллар томонидан Жиззах вилоятидаги барча туманлардаги 30 та моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож бўлган, “Темир дафтар”да рўйхатда турадиган оилаларнинг хонадонига ташриф буюрилди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 10 турдаги – ун, шакар, ўсимлик ёғи, гўшт, гуруч, макарон, картошка, пиёз, сабзи маҳсулотлари тарқатилди.

Саховат беназир қадриятдир, у ота-боболаримиздан қолган энг муқаддас мерос ҳисобланади. Ана шу мероснинг бардавомлиги эса сизу бизга боғлиқ.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|