“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида ёш олим оқова сув таркибидаги микроорганизмларни зарарсизлантириш бўйича тажриба ўтказди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ корхоналарида ишлаб чиқариш ва фанни интеграция қилиш орқали соҳани ривожлантириш мақсадида республикамизнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Ҳамкорлик натижаларига Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети билан саноат чиқиндиларни қайта ишлаш ёки хавфсиз ва замонавий зарарсизлантириш усулларини топиш мақсадида имзоланган Меморандумни мисол келтириш мумкин.

Меморандум доирасида Шўртан газ кимё мажмуасида Ўзбекистон Миллий университетининг Кимё факультети, “Органик кимё” кафедраси докторанти, ёш олим Чинмурод Ёдгоров томонидан мутахассислар иштирокида органик моддаларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган оқова сув таркибидаги микроорганизмларни зарарсизлантириш бўйича синов ишларни олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, ёш олим “Орто, мета-алмашинган бензой кислота мураккаб эфирларининг синтези ва хоссалари” мавзусидаги докторлик диссертацияси доирасида, янги органик бирикмалар карбоксиметил салисилат, карбоксиметил антранилат синтез қилишга эришган.

Синов ишлари мажмуанинг ички имкониятлардан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш кўрсаткичларига таъсир қилмаган ҳолда ташкил этилди. Шунингдек, синов ишларига Оқова сувларни тозалаш цехи ҳамда Экоаналитик лабораториясининг тажрибали мутахассислари ҳам яқиндан ёрдам беришди.

Синов жараёнида синтез қилинган моддаларнинг турли концентрацияга эга бўлган ацетондаги эритмаси тайёрланиб, таҳлиллар амалга оширилди. Тадқиқот натижаларига кўра 10 фоиз эритманинг микроорганизмларга таъсири юқори эканлиги аниқланди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|