“Ўзбекнефтгаз”: Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида тарғибот ва назорат ишлари ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилаётган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг кунлик сони ортиб бораётганини кузатишингиз мумкин. Бу эса, ҳар биримизни янада ҳушёр бўлишга чорлайди.

Бу борада Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Бошқарма ва корхоналарда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ходимларга асосий қоидаларга амал қилиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан 13 – 19 май кунлари Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Газли, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводида тарғибот, ташвиқот ва назорат ишлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан объектларга саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Жорий йилнинг апрель ҳолатига кўра, тизимдаги бошқарма ва корхоналар бўйича 48 973 дона тиббий ниқоб, 13 793 жуфт тиббий қўлқоп, 3 382 дона хўжалик совуни, 4 127 дона антисептик воситалар ва 394 дона пирометр (тепловизор)лар билан таъминланган.

2021 йил бошидан ҳозирги кунгача жами 8 353 нафар ишчи ходим “COVID–19” га қарши тест топширган. Тест натижаларига кўра, 13 нафар ходимда “COVID–19” инфекцияси борлиги аниқланган шундан, 12 нафар ходим соғлиги тикланиб ишга чиққан ва 1 нафар ходим даволанишда карантинга олинган. Ҳозирда аҳволи яхши.

Бундан ташқари, бошқарма ва корхона раҳбарлари пандемия тарқалишини олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун вилоят, шаҳар, туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан белгиланган тартибда шартнома асосида иш жойларида тест топширилиши ташкил этилмоқда.

Коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланган ишчи-ходимлар Жамият ҳисобидан даволаниши амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|