July 26, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газойл фракциясини сотиб олиш учун тендер эълон қилинади

Бош саҳифа Русский

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажариш мақсадида, углеводород хомашёларини сотиб олиш учун тендер эълон қилинади.

Тендерда мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар қандай ҳуқуқий шахслар, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари иштирок этишлари мумкин, квалификация талабларига жавоб бермайдиган ҳуқуқий шахслар бундан мустасно.

Тендерда қатнашиш учун тендер қатнашчиси қуйидагиларга мажбур:

• тендер шартлари билан танишиш учун махсус ахборот порталга жойлаштирилган тендер ҳужжатларининг электрон кўринишини олиш ёки кўчириб олиш;

• мазкур тендер шартлари йўриқномаси талабларига мувофиқ тендер таклифлари ва квалификация ҳужжатларини тақдим этиш;

• ўзининг тендер таклифини таъминлаш юзасидан кафолат тақдим этиш;

Банк кафолати Буюртмачи фойдасига расмийлаштирилган бўлиши ва квалификация ҳужжатлари пакетига солинган бўлиши шарт.

Чет эллик қатнашчилар бай пулини АҚШ доллари, евро ёки россия рубли шаклида киритиши мумкин.

Республика қатнашчилари бай пулини Буюртмачи ҳисобига пул ўтказиладиган кунда шаклланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси асосида миллий валютада киритадилар.

Тендер таклифини қайтариб олинмаслиги кафолати уни тақдим этилиши усулидан қатъий назар тендер таклифларини қабул қилинишидан охирги куни ва вақтидан кечикмасдан киритилиши лозим.

Қайтариб олинмаслиги кафолатисиз тақдим этилган тендер таклифи кўриб чиқилмайди.

Қатнашчиларни квалификацион танлаб олиш тендер бошланишдан олдин сотиб олиш Комиссияси томонидан амалга оширилади. Тендернинг кейинги босқичларида қатнашишга квалификацион танловдан ўтган қатнашчиларга рухсат этилади.

Тендер таклифлари 200900, Бухоро вилояти, Қорвулбозор шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1, манзилида 2021 йил 9 август соат 17:00гача қабул қилинади.

Тендерда қатнашишни хоҳловчилар ўтказилаётган тендерга тааллуқли изоҳларни олиш учун ишчи органга мурожаат қилишлари мумкин.

Масъул шахс – Назиров С. С.
Тел.:(+998 65) 365 42 50 (қўшимча. 506); +998 65 364 42 50; +998 91 311 16 61; +998 93 476 07 64.
E-mail: otdel_tolling@bnpz.uz ва info@bnpz.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|