December 1, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Юқори октанли автобензинлар ишлаб чиқариш қувватларини ошириш борасида россиялик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Англиянинг “Globuc” компанияси ҳамкорлигида “Марказий Осиё нефть кимёси ва нефтни қайта ишлаш 2021” 8–халқаро конференцияси ўтказилди.

Унда жами 23 та давлатнинг газ-кимё ва нефть-кимё соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар ва уларни амалга ошириш бўйича номдор компаниялари мутахассислари иштирок этишди.

Конференция доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Газпромнефть-Промышленные Инновации” компанияси ўртасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори октанли автобензинлар ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Ҳозирги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган “АИ-80” русумидаги автобензин ёнилғиси ўрнига “АИ-92” русумидаги автобензин ёнилғисини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мақсадида “Газпромнефть-Промышленные Инновации” компаниясининг янги инновацион “Ароформинг” технологияси муҳокама қилинди.

Бу технологиянинг вазифаси енгил бензин фракцияларини махсус катализатор ёрдамида метанол билан таъсир эттириш йўли орқали юқори октанли автобензин маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Таклиф этилаётган технологияни келгусида заводда тадбиқ қилиш, ишлаб чиқарилаётган “АИ-80” русумидаги автобензин ёнилғисидан тўлиқ воз кечиш ҳамда юқори октан сонли автобензин ёнилғиларини ишлаб чиқариш имконини беради.

Томонлар, йиллик қайта ишлаш қуввати 20,0 минг тонна бўлган “Ароформинг” технологик қурилмани Бухоро заводида тадбиқ қилиш учун, “Газпромнефть-Промышленные Инновации” компаниясининг илмий марказида керакли тадқиқотларни ўтказиш, тегишли технологик маълумотлар билан алмашиш, лойиҳани Техник-иқтисодий асосларини кўриб чиқишга келишиб олишди.

Бундан ташқари, Россия компанияси томонидан нефть маҳсулотларини сифатини янада ошириш, янги турдаги маҳсулотларни кўпайтиришга хизмат қилувчи қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Жумладан, тақдимотда намойиш этилган каталитик крекинг катализатори, енгил гидрирлаш катализатори, био-ёқилғилар мутахассисларда қизиқиш уйғотди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|