“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида хавфсизлик маданиятини ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасига доир ўқув семинари ўтказилди.

“Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги” департаменти томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ходимларига “ISO 45001:2018 и ISO 14001:2015 Халқаро стандартларининг асосий тушунчалари бўйича батафсил тушунтириб ўтилди.

Департаментнинг “Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, хавф ва рисклар бўйича ишлаш” бўлимии мутахассислари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти” тўғрисидаги мавзу бўйича бошқарма мажлислар залида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар давомида cтандартлар тарихидан маълумотлар, хавфсизлик маданиятининг тушунчаси, соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш тизимини бошқариш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти ҳақида тушунтириб ўтилиб, мутахассислар билан шу йўналишлар бўйича фикр алмашинилди.

Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги” департаменти етакчи мутахассиси
Лазиз Абдуллаев тайёрлади.

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|