“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “Хавфсизлик белгилари” жорий қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфидаги корхоналарда технологик қурилмалар ва жараёнларни модернизация қилиш, тузилмани такомиллаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилиб, ишлаб чиқаришга кўплаб инновацион ва рационализаторлик ғоялари тадбиқ этилмоқда.

Дунёнинг замонавий компаниялари хавфсизлик белгиларидан фойдаланаётган бир пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги кўплаб корхоналарда юзаларга қўлда бўёқ билан ёзилган ва кўрсатилган ёки бир нечта сўзлардан иборат, қатъий шаклга ва тартибга эга бўлмаган табличкалардан фойдаланиб келинар эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан “Сигнал ранглари, хавфсизлик белгилари, сигнал белгиларини ва ишлаб чиқаришда технологик қувурларни таниқлик белгиларини қўллаш тўғрисида низом” ишлаб чиқилди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизилиги департаменти томонидан ишлаб чиқилган ушбу Низомнинг талабларини бажариш мақсадида, ишлаб чиқаришда хавфсизлик маданиятини ошириш, иш жойларида хавфларни аниқлаш ва рисклар даражасини камайтириш соҳасида кенг кўламли ишлар режалаштирилган.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу борада “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ сифат менежменти тизими соҳа мутахассисларининг саъи-ҳаракатлари билан “Зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавфларни визуаллаштириш” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, улар мазкур лойиҳани ўз корхонасида жорий этиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган.

Бу лойиҳанинг аҳамияти нимада?

Мисол тариқасида шуни айтиб ўтмоқчимизки, дунё бўйича йўл ҳаракатини тартибга солувчи асосий йўл белгилари умум қабул қилинган бўлиб, дунёнинг исталган бурчагида ушбу бир хил шаклдаги ва кўринишдаги йўл белгилари ҳамма учун тушунарли ҳисобланади ҳамда уларга қатъий амал қилишади.

Худди шунингдек, хавфсизлик техникаси, соғлик ва меҳнат муҳофазаси соҳасида ҳам хавфсизлик белгилари умумий қабул қилинган бўлиб, улар тақиқловчи, огоҳлантирувчи, буюрувчи, кўрсатувчи, эвакуацион, ёнғин хавфсизлиги ҳамда тиббиёт ва санитария йўналишлари бўйича тоифаланган.

Бундай визуал хавфсизлик белгилари кишилар учун матн шаклида ёзилган ёзувлардан кўра тушунарли бўлиши, визуал эслаб қолиш, ҳушёрликка даъват этиш ва тезда қарор қабул қилиш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда халқаро талабларга мувофиқликни тасдиқловчи “ISO 45001:2018” ва “ISO 14001:2015” стандартлари менежмент тизимларини жорий этиш борасида фаол амалга оширилаётган ишлар қаторида ушбу хавфсизлик белгиларини ҳам корхоналарда жорий этиш муҳим ўрин тутади. Бу эса, ишлаб чиқаришларда хавфсизлик маданиятини оширишга яна бир муҳим қадам ҳисобланади.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жойларда ва ишлаб чиқаришда хавфли ва зарарли омилларни аниқлаш ва уларни мос махсус хавфсизлик белгилари билан идентификациялаш ишлари олиб борилмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг Сифатни бошқариш тизими бўлими бошлиғи А.К.Ҳусенов

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|