December 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Автотранспорт воситаларини бошқаришда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларни олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан “Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш – давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда “Zarafshon Innovatsion Texnika Avto Maktabi”нинг етакчи мутахассислари иштирок этишди.

Дастлаб давра суҳбатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан автосаройларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларнинг олдини олишга қаратилаган чора-тадбирлар юзасидан маълумотлар берилди.

Хусусан, акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ҳайдовчилар учун яратилган шароитлар, маиший турмуш тарзи ва уларга тиббий хизмат кўрсатишга риоя этилиши устидан доимий назорат йўлга қўйилган.

Ишга янги қабул қилинган ёки ишга қайта қабул қилинган ҳайдовчи ва механизаторлар учун амалиёт машғулотлари ўтказилиб борилади.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида мунтазам рейдлар ташкил этилади.

Давра суҳбатида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларининг оғир оқибатларини олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича маъруза қилинди.

Шундан сўнг мутахассис ва ходимлар ўртасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг автотранспорт воситаларидан мураккаб йўл шароитларида фойдаланишда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|