“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда “UNG Medline” замонавий тиббиёт клиникаси очилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Қашқадарё вилояти Муборак туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Medline” кўп тармоқли клиникаси очилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тизим корхоналарида ишлайдиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда Муборак шаҳри аҳолисига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида очилган “UNG Medline” клиникасида жами 65 ўринли терапия, кардиология, неврология, гинекология, жарроҳлик бўлимлари ҳамда 150 қатновлик поликлиника, замоновий лаборатория ташкил этилди.

2021 йилнинг 19 март куни “UNG Medline” тиббиёт марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев очиб берди.

– Бу тиббиёт маркази нафақат соҳа ходимлари, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам доимо хизмат қилади, биз соҳанинг энг кучли мутахассисларини жалб қиламиз, хорижлик шифокорларни ҳам таклиф этамиз деди, – Бошқарув раиси.

Тантанали очилиш маросимида қатнашган Қашқадарё вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари Ўткир Бўтаев ушбу клиника соҳа ходимлари ва туман аҳолиси учун Наврўз байрамига ўзига хос туҳфа бўлганини эътироф этди.

Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров эса қўшимча ишчи ўрни яратилиши баробарида, янги кўптармоқли клиника жаҳон стандартлари талабларининг барчасига жавоб бериши ҳамда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш, амбулатор ва стационар даволаниш имконини яраташини туман аҳли учун ўзига хос ютуқ эканлигини таъrидлади.

Клиника Германия, Буюк Британия, Польша, Россия ва бошқа хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 150 турдаги тиббиёт жиҳозлари, жумладан, стационар ва портатив рентген аппаратлари, лапароскоп, эндоскоп, УЗИ, ЭКГ, Эхограмма ускуналари билан тўлиқ жиҳозланди.

Тантанали очилиш маросимига ташриф буюрганлар “UNG Medline” кўп тармоқли клиникадаги мавжуд шароитлар билан танишиб чиқишди.

Шунингдек, ушбу кўп тармоқли клиника воҳада энг замонавий марказ бўлишини таъкидлашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси маҳаллий аҳоли вакиллари, нуроний отахонлар билан учрашиб, “UNG Medline” клиникаси табиий газ қазиб чиқарилишида узоқ йиллар меҳнат қилган ва ҳозирда соҳада ишлаётганлар соғлигини тиклаши учун туну кун хизмат қилишини айтиб ўтди.

“UNG Medline” клиникасининг устунлиги – бу фақатгина жаҳон талабларига жавоб берадиган замонавий ускуналар эмас, балки биринчи навбатда малакали шифокорларнинг бу ерда иш бошлаганликларидир.

Таъкидлаш керакки, таҳлил ускуналари ҳамда 2 та тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳам доимо тез тиббий ёрдам учун кўрсатади.

Поликлиника ва диагностика бўлимлари учун алоҳида бино қурилди ва олий тоифали мутахассислар ишга олинди. Лаборатория бўлимида таҳлил қилиш қувватлари кескин кўпайтирилди, жами 60 турдан ортиқ таҳлиллар ўтказиш имкони яратилди.

Клиника фаолиятини автоматлаштириш мақсадида “MedPlus” дастури жорий қилинди. Ушбу дастур клиниканинг барча турдаги хизматларини автоматлаштириш, шифокор қабулига ёзилиш, электрон карта, электрон навбат, таҳлил натижаларини электрон кўриш имконини беради.

Ҳозирда клиникада фаолият юритаётган врачлар сони 2 бароварга (25 тагача) оширилди, клиникада жами 200 га яқин мутахассислар фаолият юритади. Бундан ташқари, ҳар бир конда ушбу клиниканинг филиаллари ташкил этилган.

Клиникани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва керакли малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича ишлар хали давом этади.

Келажакда хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиш, мураккаб муолажаларни пойтахтга ёки бошқа вилоятларга бормасдан шу ерда ташкил этиш режалаштирилмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|