“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ қазиб чиқарилиши ҳажмини ошириш мақсадида “Жанубий тандирча” конида сиқув компрессор станцияси қурилмоқда

Бош саҳифа Русский

Углеводородларни қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида 2021 йил 4 июнда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Enter Engineering РТЕ. LTD” (Сингапур) компанияси ўртасида “Жанубий тандирча” конида сиқув компрессор станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, объектнинг қиймати 74,1 миллион долларни ташкил этади.

Сиқув компрессор станциясининг лойиҳавий кунлик қуввати 4,28 миллион куб.м. табиий газни (5,9 МВт) ташкил этади.

Қурилиш ишлари малакали мутахассислар жалб қилинга ҳолда “Enter Engineering РТЕ. LTD” (Сингапур) компанияси томонидан амалга оширилади.

Йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган станциянинг қурилишида асосий ускуналар “Cooper Machinery Services” (АҚШ) компанияси томонидан етказиб берилади.

Ушбу объектни ишга тушириш билан “Жанубий тандирча” кони захирасини тўлиқ қазиб олиниши, қазиб олинаётган газни барқарорлиги таъминланади ва кунлик табий газ қазиб чиқариш ҳажмини 500 минг куб.м.га оширишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|