“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, Халилов Иброҳим Абдиманнонович “Муборак” газни қайта ишлаш заводига қарашли “Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонаси бошлиғи этиб тайинланди.

Иброҳим Халилов бугунги кунга қадар “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шуъба корхонаси капитал қурилиш гуруҳи меъёрловчи-иқтисодчиси, қурувчи-муҳандиси, хизмат бошлиғи ўринбосари вазифаларида ишлаб келган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|