“Ўзбекнефтаз”: “Зеварда” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида турбодетандер агрегатлари таъмирланиб, ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга ошириб борилмоқда.

Жумладан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 11-, 12-сонли технологик тармоқларидаги моноблокли турбодетандер (МТДА) агрегатлари ҳам муваффақиятли таъмирланиб, ишга туширилди.

Турбодетандер агрегатларининг компрессор ва турбина қисмларига 4 дона “MESSEN-0282” русумдаги магнитли статорлари ва 4 дона “MESDAR-0663” русумдаги ҳолат датчиклари ўрнатилди.

Натижада, турбодетандер агрегатларини барқарор ишлаши, сифатли табиий газ етказиб берилиши таъминланиб, кунлик газ конденсати ажратиб олиш ҳажми қисқаришининг олди олинди.

Бошқармадаги турбодетандер агрегатлари учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларни таъмирлашда ички имкониятлардан фойдаланилди. Мураккаб технологик ускунлардаги таъмир ишлари Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ҳамда бошқармадаги тажрибали мутахассислар томонидан конструкторлик ҳужжатлари асосида сифатли ва қисқа муддатда мувафаққиятли амалга оширилди. Натижада эҳтиёт қисмлар импорти ва хориждан мутахассисларни жалб қилиш учун сарфланадиган пул маблағларининг тежаб қолинишига эришилди.

Маълумот учун: “Зеварда” Газни комплекс тайёрлаш қурилмаси Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1982–1983 йилларда ишга туширилган. Қурилма йилига 5,4 млрд куб метр табиий газни комплекс тайёрлаш қувватига эга. “Зеварда” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида табиий газни паст ҳароратда сепарациялаш мақсадида, 2008 йилда Украина давлатининг “Турбогаз” компаниясида ишлаб чиқарилган турбодетандер агрегатлари ўрнатилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|