“Ўзбекнефтгаз”: Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Ernst&Young” компанияси иштирокида операцион самарадорликни ошириш лойиҳаси доирасида ўқув дастури бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 26 апрелидан бошлаб Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Ernst&Young” консалтинг компанияси иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекнефтгаз” АЖда ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳасининг 4-босқичи доирасида ўқув дастури бўлиб ўтди.

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, ўқув дастурининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилган: “Операцион самарадорлик” ва “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга янги ёндашувлар”.

Ўқув дастури доирасида корхона иқтисодиёти (даромад ва рентабелликни ошириш, харажатларни камайтириш кабилар), операцион самарадорликни ва ишончлиликни ошириш, шунингдек, фавқулодда ва режадан ташқари тўхтатишлар сонини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўқув дастури якунларига кўра билимлар синови ва ўтилган материалларни ўзлаштиришни текшириш назарда тутилган.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, ушбу ўқув курси жорий йилнинг апрель-май ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча асосий ишлаб чиқариш майдонларида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Маълумот учун: “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси 2020 йил бошидан буён “Ernst&Young” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнини самарали бошқариш тизимини яратиш ва жорий қилишга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|