“Ўзбекнефтгаз”: Пропан бутан ажратиб олиш ва газларни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмалари навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги корхоналарда қўлланилаётган технологик ускуналарни навбатдан ташқари техник диагностикадан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводи “Газларни цеолит ёрдамида қуритиш” ва “Пропан-бутан фракциялари ажратиб олиш” қурилмаларида жойлашган технологик ускуна ва жиҳозларнинг техник ҳолатини аниқлаш, келажакда хавфсиз ва узлуксиз ишлатиш мақсадида, комплекс путур етказмасдан назорат ўтказиш усулида текширувлар амалга оширилди.

Комплекс текширувлар замонавий асбоб-ускуналардан ва усулларни қўллаган ҳолда қўйидаги ишларни ўз ичига олади:

• Ускуна металлининг ташқи кўриги, пайванд чокларининг ўлчамлари;

• Ультратовуш ёрдамида қалинликни ўлчаш;

• Ультратовуш ва рангли дефектоскопияси ва бошқалар.

“Пропан-бутан фракцияларини ажратиб олиш” қурилмасида ўрнатилган “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ да 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Колонна этановая К-1” ускунасининг ички элементлари, пайванд чоклари ва барча қисмлари “Daesan NDE International Engineering Co., Ltd” МЧЖнинг чет эллик мутахассислари билан ҳамкорликда техник кўрикдан тўлиқ ўтказилди.

Германиянинг “LINDE” компаниясида ишлаб чиқарилган уч босқичли иссқлик алмашинув аппаратини тўхтовсиз бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида юқори босимли АЗОТ ёрдамида ҳамда махсус ювиш суюқлиги билан ички қисмларида тозалаш ишлари амалга оширилди.

Газни қиздириш печида мавжуд бўлган барча назорат ўлчов ускуналари кўздан кечирилди, фильтрлар очилиб, йиғилган механик чанглардан тозаланди ҳамда газларнинг кириш-чиқиш қувурларида ўрнатилган шарли клапанларда кузатилган камчиликлар бартараф қилинди.

Шунингдек завод таркибида янги ташкил этилган механик тамирлаш цехида ҳам жиҳозларни ва юк кўтариш механизмларини пудратчи ташкилот ёрдамида ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Заводнинг 4-, 5-сонли технологик тармоқларини айланма техник сув билан таъминлаш қурилмасида ўрнатилган кичик қувватли насослар ўрнига, юқори босим ва кўпроқ ҳажмда маҳсулотни ҳайдаш учун мўлжалланган насослар ўрнига алмаштирилди. Таъмирлаш ишларни Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти мутахассислари ҳамда Газли газни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|