“Ўзбекнефтгаз”: Андижон нефть базасида саноат, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги устидан қатъий назорат ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

Мамалакатимиз худудида ҳаво хароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан ишларни хавфсиз ташкил этиш юзасидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг жорий йил 6 июль куни видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига биноан, "Андижон нефть базаси" масъулияти чекланган жамияти томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жамият, филиаллар, АЁҚШ ва ФЁТШларда ёнғин ва фавқулотда ҳолатларни олдини олиш, корхоналарнинг хавфсиз ва бир маромда ишлашини, истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, технологик ва ишлаб чиқариш интизоми, техник эксплуатация, соғлиқни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги, саноат, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги ҳолатларига эътиборни янада кучайтириш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги қурилма ва дастгоҳлар, юқори ҳароратда ишловчи аппаратлар ҳамда, барча технологик жараёнлар технологик регламент талаблари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан ишлатилмоқда.

Барча технологик жараёнларда объектларнинг назорат ўлчов асбоблари, авария ҳолатида блоклаш тизими, ёнғин ўчириш тизимларини соз ҳолда бўлиши, қурилмалар ва аппаратларнинг технологик регламент асосида белгиланган тартибда ишлатилиши бўйича раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг шахсий жавобгарлиги белгиланди.

Технологик объектлардан фойдаланиш жараёнида меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига риоя қилиниши, объектларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши, автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан дарак бериш тизимлари, сиғимлар ва аппаратларни сув билан совутиш ва кўпик билан ўчириш тизимлари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбааларининг доимий соз ҳолатда бўлиши, ёнғинга қарши насос хўжаликлари, ёнғин ўчириш техникаларининг жанговор шай ҳолатида бўлиши ва ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланганлиги яна бир бор текшириб чиқилди.

Куннинг иккинчи ярмидан, нефть маҳсулотлари сақланаётган сиғимларни сув билан совутиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Андижон нефть базаси” Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|