March 19

“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 1,5 млрд куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган қурилма таъмирлаш учун тўхтатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 14-сонли қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида унинг тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Қурилма таъмирлаш учун тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилади. Натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 3,0 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1971 йилда ишга туширилган. 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 14-сонли қурилмаси 1985 йил ишга туширилган бўлиб, у йилига 1,5 млрд куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|