“Ўзбекнефтгаз”: “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “New Silk Road Oil and Gas” МЧЖ ҚК муассислари томонидан навбатдан ташқари видеоконференцияалоқа орқали йиғилиш ўтказилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 2013 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган “New Silk Road Oil and Gas” МЧЖ қўшма корхонаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитойнинг “CNODC” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, “CNODC” компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Хитойнинг энг йирик нефть ва газ компанияси бўлган “China National Petroleum Corporation” (CNPC)нинг шўъба корхонаси ҳисобланади.

“New Silk Road Oil and Gas” МЧЖ қўшма корхонасининг асосий фаолияти – “Денгизкўл", "Xўжадавлат" ва "Шарқий Олот" газ конденсат конларининг Xўжасият майдонини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан иборат. Айни пайтда қўшма корхона 16 та қудуқдан фойдаланмоқда.

Учрашув давомида томонлар қўшма корхонанинг жорий фаолиятига оид долзарб масалаларни муҳокама қилишди. Шу билан бирга, йиғилишда қайта ташкил этилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, муассислар қўшма корхонанинг экспорт имкониятлари ва унинг фаолиятига пандемиянинг таъсирига оид масалаларни ҳам муҳокама этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|