“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботни тузиш ишлари қизғин паллада

Бош саҳифа Русский

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 17 августида “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида олдимизда турган энг устувор вазифалар тўғрисидаги берган саволига Республикамиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев олтита устувор вазифаларни санаб, изоҳлаб бердилар. Жумладан, иккинчи устувор вазифа ҳисобланган иқтисодий тараққиёт соҳасида ўсиш нуқталарини аниқлаш ва уларга алоҳида аҳамият қаратиш, шу тариқа Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш муҳим роль ўйнашини айтиб ўтдилар.

“Биз иқтисодиётимизни модернизация ва диверсификация қилишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган хусусийлаштириш жараёнида фақат давлат корхоналарини сотиш эмас, балки уларнинг рақобатдошлигини ошириш, иқтисодий соҳадаги миллий манфаатларимизни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мутлақо янги ёндашувларни қўллашга устувор аҳамият бермоқдамиз. Давлат активларини сотишда шаффофлик ва самарадорликни, кенг жамоатчилик иштирокини таъминлайдиган кафолатларни яратиш айниқса ўта муҳимдир” – деб таъкидладилар муҳтарам юртбошимиз.

Юқорида билдирилган фикрларнинг мантиқий исботи сифатида, давлат иштирокидаги корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш, таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини такомиллаштириш мақсадида, Президентимиз томонидан 2020 йилнинг 27 октябрида ПФ–6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон қабул қилинган эди.


Шуни Алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур фармон талабларининг бажарилиши ва юқорида қайд этилган ислоҳотларнинг мантиқий идофаси ўлароқ ҳамда 2020 йил 24 февралда ПҚ–4611-сон билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖда 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги фаолияти якунлари буйича Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш ишлари бошлаб юборилган эди.

Албатта, ушбу ишларнинг жамиятимизда самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан 2021 йилнинг 23 июлида ойида 337-сонли буйруқ тасдиқланди.

Масаланинг муҳим жиҳати шундан иборатки, «Ўзбекнефтгаз” АЖ республикамиз ишлаб чиқариш секторидаги йирик давлат корхоналари ичида биринчилардан бўлиб МҲХС асосида оралиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва уни аудитдан ўтказишга киришди.

Табиийки савол туғилиши мумкин, 2021 йилнинг 6 ойи учун, яъни оралиқ молиявий ҳисоботни тузишнинг зарурати нимада. Биринчидан, илгари хабар берганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ жорий йилнинг октябрь ойида еврооблигацияларнинг дебют чиқарилишини режалаштирган ва иккинчидан МҲХС асосида йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишни ўрганиб олган жамият ходимлари энди оралиқ молиявий ҳисобот тузишни ҳам ўзлаштиришдир.

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур ҳисоботни тузиш 34-сонли МҲХС “Оралиқ молиявий ҳисобот” (IAS 34 “Interim Financial Reporting”)га мувофиқ амалга оширилади.
Албатта МҲХС асосида 2021 йилнинг 6 ойи учун оралиқ молиявий ҳисобот тузиш бўйича ходимларда тажрибаси етарли бўлмагани сабабли, мазкур мақсадни самарали ва ўз вақтида бажариш мақсадида республикамизда МҲХС асосида ҳисоботларни тузиш бўйича юқори тажрибага эга бўлган ва ходимлари жаҳондаги “катта тўртталик”да фаолият юритган “FCS Experts” консалтинг компанияси жалб этилди.

“FCS Experts” консалтинг компаниясининг ходимлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг шўъба корхоналари бухгалтер ходимлари ҳамда марказий аппаратдаги Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив департамент ҳамда МҲХСни жорий этиш бўлими ходимларига МҲХС асосида оралиқ молиявий ҳисоботни тузишда қандай маълумотлар тўпланиши, уларни жадвал кўринишида қайта ишланиши, тузатувчи ва трансформация ёзувларни бериш, трансформация ва консолидация жадвалларини тузиш, изоҳ хатида маълумотларни ёритиб бериш бўйича билим ва кўникмалар бериб, ҳисоботнинг тузилишини бевосита мониторинг қилиб, баҳолаб боришмоқда.

Консалтинг компанияси билан ўзаро тузилган ишлар графигида мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 1-ярим йиллиги ва мос ҳолда 2020 йилнинг
1-ярим йиллиги учун МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш ва уни август ойи охирида “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясига тақдим этиш мўлжалланган.

Ўзаро ҳамкорликнинг натижасига тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг 20 августига қадар “Ўзбекнефтгаз”АЖга қарашли 23та шўъба корхоналарнинг 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун бўлган даврлари бўйича барча ҳисобот маълумотлари қайта ишланди ва уларнинг МҲХС асосидаги оралиқ ҳисоботларининг дастлабки лойиҳаси ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳам мазкур давр учун оралиқ молиявий ҳисоботлари лойиҳаси тайёрланди.

Масаланинг муҳим жиҳати шундан иборатки, 2021 йил 1-ярим йиллик бўйича тузилган консолидациялашган молиявий ҳисобот (2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун маълумотлар ҳам солиштирма кўрсатилади) ҳамда мазкур ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан халқаро рейтинг агентликлари, молиявий ва юридик консультантлар билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олиш, халқаро фонд биржаларида ўз еврооблигацияларини эмиссия қилиш ва халқаро стандартлар асосида корпоратив бошқарувини тадбиқ этишда кенг қўлланилади.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|