“Ўзбекнефтгаз”: Жамият тасарруфидаги қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарда “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга риоя этилишини таъминлаш масалаларини ўрганишга масъуллар белгиланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61- сон “Лотин ёзувига асосланган, ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги барча корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 30/1-2308- сонли топшириғи, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сон “Лотин ёзувига асосланган, ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖда назорати йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишни таъминлаш мақсадида, Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида Камолиддин Усмонов фаолият юритиб келмоқда.

Бошқарув раиси томонидан берилган топшириқларга асосан 2021 йилнинг II ярим йиллиги учун Иш режаси тасдиқланди. Мазкур иш режага асосан амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар белгилаб олинди ва масъуллар тайинланди.

Тил қоидаларни назорат қилувчи масъуллар “Ўзбекнефтгаз” жамияти объектларида бевосита жойларга ташриф буюрган ҳолда, ташкилот ва жой номлари, атамалар, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, иш қоғозлари ва турли бланклар давлат тили талабларига мос равишда жойлаштирилганлиги ҳолати ўрганиб чиқилмоқда.

Аниқланган камчиликларни жойида, тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бошқарув расининг буйруғига асосан, Жамиятнинг ижроия аппарати департамент ва мустақил бўлимлари ходимларидан иборат “Ишчи гуруҳ” ташкил этилди ва “Ишчи гуруҳ”га Жамият объектларида бевосита жойларга ташриф буюрган ҳолда, давлат тили талабларига мос равишда иш юритилаётгани ҳолатини ўрганиш вазифаси юклатилди.

Бошқарув раисининг буйруғига асосан, Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти бошлиғи Камолиддин Усмонов жорий йилнинг 30 июлига қадар ўрганиш натижаларини умумлаштириб, таҳлилий ҳисоботни Бошқарув раисига тақдим этиши белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|